Қатар давлати мезбонлик қилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг "F" гуруҳидан жой олган Белгия ҳамда Канада терма жамоалари дастлабки турда ўзаро баҳс олиб боришди. Ушбу учрашувда Белгия терма жамоаси Миши Батшуайи киритган гол эвазига Канадани мағлуб этди ва 3 очкони қўлга киритди.