Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг "Е" гуруҳидан ўрин олган Германи ҳамда Япония терма жамоалари бугун 1-тур учрашувини ўтказди. Ушбу учрашувда Осиё қитъасидан мундиалда иштирок этаётган Япония терма жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу баҳсда дарвозага киритилган голларга Германия терма жамоаси футболчиси Илкай Гюндоган учрашувнинг 31-дақиқасида пенальтидан ҳисобни очди. 75-дақиқада Япония футболчиси Рицу ДОАН ҳисобни тенглаштирган бўлса, Такуми Асано 83-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди ва Япония терма жамоаси иродали тарзда ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг "С" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйинда Саудия Арабистони рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.