• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 ноября 2022

Тошкентда қарийб 35 минг қути тамаки ёқиб юборилди

Янгиҳаёт туманидаги заводда мусодара қилинган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.

389
0

Бугун пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. UzNews.uz мухбири тадбир жараёнидан репортаж тайёрлади.

Тадбирда 4 та ҳолатда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд ҳукмига кўра йўқ қилиши белгиланган, қиймати 297,4 млн сўмлик 34,2 минг қути тамаки маҳсулотлари жамоатчилик гувоҳлигида ёқиб юборилди.

Қайд этиш жоизки, 2022 йил 22 ноябр ҳолатига кўра, 314 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 19,2 млрд сўмлик 1 578 346 қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда, ушлаб қолинган тамаки маҳсулотлари 9 фоизга кўпайган. Аниқланган ҳолатларнинг 71 таси бўйича ҳозирда жиноят ишлари қўзғатилган.

389
0