Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда тунги клуб олдида муштлашув содир бўлди

Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

146views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда бир гуруҳ фуқаролар иштирокида муштлашув содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, 2022 йил 24 сентябрь куни Ургут тумани “Бахрин” МФЙда жойлашган тунги клуб олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, жанжалга айланган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан ИИБ ходимлари ҳодиса жойига етиб бориб, жанжалнинг олди олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилди.
146views0replies
0

Комментарии