• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 ноября 2022

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси пойтахт атрофида қатновчи тезюрар автобусларнинг томлари нега бўялмаганини айтди

Ижтимоий тармоқларда томлари яшил рангга бўялган кўк автобусларнинг суратлари тарқалди.

23 ноября 2022
854
0
Ижтимоий тармоқ

Бугун, 23 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда бир кун аввал пойтахт кўчаларида ҳаракатлана бошлаган экспресс автобусларнинг томлари бўялмагани акс этган суратлар пайдо бўлди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мазкур воқеага изоҳ бериб, президент қарорига асосан “5-Aвтобус саройи” корхонаси филиалига қарашли 5 та Mercedes-Benz LF русумли автобуслар шаҳарда тезюрар автобусларни йўлга қўйиш учун ажратилганини маълум қилди.

“Йўловчилар тезюрар автобусни оддий автобуслардан фарқлаши учун автобуслар ташқи томондан кўк рангга бўялган. Aвтобуснинг томини ва ички қисмини бўяш зарурати бўлмагани учун улар қайта бўялмаган", — дейилади хабарда.

23 ноября 2022
854
0