Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда эркакнинг оёғи комбайнга кириб кетди

Оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига олиб келинган эркак орадан бир кун ўтиб вафот этди.

133views0replies
0

UzNews.uz

Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган Шуҳратбек Абдуқаҳҳоров вафот этганлиги ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ш.Абдуқаҳҳоров Жалақудуқ туманида комбайнга оёқлари кириб кетиши оқибатида олган жароҳати туфайли жонлантириш бўлимига олиб келинган.
Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор 10 ноябрь куни вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлими келиб чиқиш сабабини тўлиқ ҳажмда ўрганиб чиқишлик учун судга оид комиссиявий экспертизаси тайинланган.
Меҳнат ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ёки этилмаганлиги ҳолати юзасидан Меҳнат хавфсизлиги экспертизаси тайинланган.
Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
133views0replies
0

Комментарии