Тошкент Метрополитени Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 ноябрь куни товламачилик йўли билан талаб қилинган 5000 АҚШ доллардан 5 млн сўм пулни Х.Ж. дан олаётганида уюшган жиноят гуруҳ аъзолари Х.Г. ("Тошкент метрополитени" ДУК ходими), А.Р. (Зангиота тумани "Бўзсув" ҚФЙда ҳоким ёрдамчиси) ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тадбир давом эттирилиб, уларнинг шериклари З.А. (вақтинча ишсиз) ва А.Б. (вақтинча ишсиз) ҳам қўлга олинди.
Айбдорларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.