Поиск
RUUZ

Общество

USAID Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдами берди

410 минг долларга тенг бўлган мазкур ёрдам соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади.

124views0replies
0

USAID

Қўшма Штатлар ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 410 минг долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда. 
Келтирилган юк тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади.
“Биргаликда биз мамлакат бўйлаб муҳтожларга озиқ-овқат ёрдами тарқатилишининг 13-босқичини нишонламоқдамиз. Бу озиқ-овқат таъминоти Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизимини мустаҳкамлайди. У 100 га яқин соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидаги 35 мингдан ортиқ кишини қамраб олади”, – деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит ўз нутқида.
Мазкур ёрдам 98 та соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасасига тарқатилиб, мамлакатдаги 35 минг нафар энг ёрдамга муҳтож фуқаролар, хусусан, дори-дармонга чидамли сил касаллиги билан оғриган беморлар, узоқ муддатли парваришлаш муассасалари, меҳрибонлик уйлари ва кексалар ва ногирон болаларни парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш муассасаларни қамраб олади.
124views0replies
0

Комментарии