Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг кўз ўнгида йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини кўриб туриб уни тўхтатиш чорасини кўрмаган.

274views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд шаҳрида "Регистон майдони" рўпарасида Spark автомобили ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб ҳаракатланганлиги ва ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини тўхтатиш чорасини кўрмаганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур видео жамоатчилик вакили томонидан "videoJarima" дастурига юборилган бўлиб, масъул ходим томонидан қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида БҲМнинг ўн баравари 3.000.000 (уч миллион) сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Шунингдек, қоидабузарлик содир этилиши вақтида тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган, дейилади хабарда.
274views0replies
0

Комментарии