• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 ноября 2022

Наманганда қайнонa, келин ва набира ис газидан заҳарланиб вафот этди

Вафот этганлар орасида 6 ёшли бола ҳам бўлган. Прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

262
0
UzNews.uz

Наманган вилоятининг Поп туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 16: 00 ларда Поп тумани “Тинчлик” маҳалласида яшовчи 1971 йилда туғилган Э.Тулаганова вояга етмаган набираси 2016 йилда туғилган набираси Ф.Турдалиев ҳамда меҳмонга келган қайнонаси 1947 йилда туғилган Д.Юлдашовалар уйни иситиш учун ўрнатилган темирдан ясалган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

262
0