Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон ва Франция ўртасида қиймати 6 млрд евродан кўп бўлган келишувлар имзоланди

Келишув савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, француз тилини ўқитиш ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар қабул қилинди.

41views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи давомида умумий қиймати 6 миллиард евродан зиёд бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ташрифнинг иккинчи кунида Франция Миллий йиғини Раиси билан учрашув бўлиб ўтди.
Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарлари юксак даражадаги кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш мақсадида Қўшма баёнот қабул қилдилар.
Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 14 та келишув қабул қилинди.
Франция тараққиёт агентлиги билан 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича стратегик шериклик тўғрисидаги битим ҳамда Ташқи сиёсий идоралар ўртасидаги 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури шулар жумласидан.
Маданий-тарихий мерос, мактабгача, халқ ва олий таълим, давлат хизматини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларациялар ҳам имзоланди.
Фуқаролик авиацияси, коррупцияга қарши курашиш, судьяларнинг малакасини ошириш, француз тилини ўқитиш ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар қабул қилинди.
Умумий қиймати 6 миллиард евродан зиёд бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди.
Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, “Париж-Орли” аэропортида олий мартабали меҳмонни Франция ҳукуматининг расмий шахслари кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
41views0replies
0

Комментарии