• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 ноября 2022

Ўқитувчи ўқувчини калтаклаши мумкин (ми?)

Сўнгги вақтларда ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг калтакланиши ва улар ўртасидаги жанжаллар акс этган ҳолатлар сезиларли даражада ортган. Бу каби ҳолатларга ўқитувчи, ота-оналар ва кенг жамоатчилик қандай қарайди? UzNews.uz мухбири шу мавзуга доир аҳоли фикрларига юзланди.

352
0

Ижтимоий тармоқларда дарс жараёнидаги жанжаллар, ўқувчиларни уриб дарс ўтиш, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги тортишув акс этган видеолар кўп тарқалмоқда. Худдики, бу ҳолат урфга кирдими деб ўйлайсан киши. Битта ҳолат ҳали ўрганилмай, чора кўрилмасдан туриб, эртаси куни яна янги бир видео пайдо бўлади.

Масалан, Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29- мактабда ўқитувчи ва ўқувчи муштлашишган эди. Самарқанд вилоятида мактаб директори ўқувчини тенгдошлари олдида калтаклаб, қулоқ пардасини йиртиб юборган. Андижонда ўқитувчи ўқувчини уриб, кўзига жароҳат етказган. Бухорода ўқитувчи бир эмас, бошланғич синфнинг барча ўқувчиларини калтаклаган. Шунингдек, Тошкентдаги хусусий мактабларнинг бирида ўқитувчиси 5-cинф ўқувчисини калтаклади

Бу каби ноҳуш ҳолатларда кимдир ўқитувчини айбласа, яна кимлардир барча айбни ўқувчига тўнкайди. 

UzNews.uz мухбири ўқитувчи куч ишлатган ҳолда ўқувчига таълим бериши ҳақида аҳолининг фикрини ўрганди.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, ушбу долзарб масала тегишли мутасаддилар томонидан атрофлича ўрганилмас экан, бу каби ҳолатлар янада ортиб бораверади.

352
0