Жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 13:00 атрофида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида 1984 йилда туғилган ҳайдовчи Б.К. юқори тезликда Lada Granta автомобилида ҳаракатланаётиб, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.Ғ. бошқарувидаги Cobalt автомашинасининг орқа қисмига қаттиқ зарб билан урилган. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуоти хабар берди.
Ушбу ЙТҲ натижасида атрофда бўлган, Damas, Lacetti, Tico автомашиналари ЙТҲ қатнашчисига айланган.
Ҳодиса натижасида Damas автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.