Аввалроқ, Тошкентдаги хусусий мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалганди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат 11 ноябрь куни Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактаблардан бирида содир бўлган.
5-синф ўқувчилари учун ўтилаётган дарс жараёнида ўқитувчи 1989 йилда туғилган А.Н. ўқувчиларга қўпол муомалада бўлиб, қўлини қайириб қулоғидан тортган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.