Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент аэропортида яширинча 1 бош Нил тимсоҳи боласи, 3 бош игуана ва питон болаларини олиб ўтаётган аёл ушланди

Жониворларни олиб ўтишга уринган шахс бировнинг илтимосига биноан маълум бир ҳақ эвазига олиб ўтаётган бўлган.

239views0replies
0

Давлат божхона қўмитаси

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Мисрдан Тошкентга учиб келган йўловчилар орасида “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётган аёлнинг безовталаниши ва шубҳали хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг диққатини тортди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев UzNews.uz'га хабар берди.
Унга тегишли багаж назорат-рентген ускунаси орқали кўздан кечирилганида, юклар орасидаги 2 та ширинлик қутиси эндоскоп ёрдамида қутини очмасдан туриб, унинг ичида нима борлиги сиртдан кўздан кечирилди.
Махсус аппарат ёрдамида қутилар ичи кўздан кечирилганда, қутиларнинг ичида ёввойи жониворлар борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, аэропортга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент ҳайвонот боғи вакиллари таклиф этилди.
Қутилар очиб қаралганда 1 бош Нил тимсоҳи боласи, 3 бош игуана ҳамда тўрсимон, йўлбарс ва хондра зотига мансуб питон болаларини ноқонуний олиб киришга уриниш фош қилинди.
Жониворларни олиб ўтишга уринган шахс буни бировнинг илтимосига биноан маълум бир ҳақ эвазига олиб ўтаётганини маълум қилди.
Мазкур ҳолатда олиб қўйилган ноёб жониворларнинг баҳоси дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда тахминан 77 млн сўмдан ошмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкент халқаро аэропорти орқали ноқонуний равишда 54 бош тимсоҳ болалари олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
239views0replies
0

Комментарии