Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида қиймати 1 млрд евродан ортиқ ҳамкорлик дастурини имзоланди

2025 йилгача энергетика, “яшил” иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти каби соҳалардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилади.

132views6replies
14

president.uz

Кеча, 21 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Францияга бошланган расмий ташриф доирасида Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) бош директори Реми Риуни қабул қилди.
Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳалар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, кейинги пайтда ўзаро алоқаларда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Қўшма лойиҳалар портфели 1 миллиард еврога етди. Агентлик иштирокида бугун инфратузилма, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.
Лойиҳаларни аралаш тарзда, шу жумладан Франция компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари иштирокида молиялаштириш механизмларидан фаол фойдаланиш муҳим экани таъкидланди.
Томонлар эришилган барча келишувларни рўёбга чиқариш юзасидан “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишиб олдилар.
Учрашув якунида Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, “яшил” иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
132views6replies
14

Комментарии