Поиск
RUUZ

Общество

Тўртта ҳудудда 7 млрд сўмдан кўп кредит маблағлари талон-тарож қилинди

Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган ва Қашқадарёда мансабдорлар банкдан кредит олиб, пулларни “еб юборишган”.

183views0replies
0

UzNews.uz

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган ва Қашқадарёда мансабдорлар томонидан 7 миллиарддан зиёд кредит маблағлари талон-торож қилинган.
Хусусан, Қорақалпоғистонда “Б.С.” МЧЖ мансабдор шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган кредит маблағларининг 3,3 млрд сўмини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Ҳазорасп туманида ҳудудий тижорат банки филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ш.А.” ва “Ҳ.М.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, парранда ва озуқа еми сотиб олиш учун “Ш.А.” МЧЖга ажратилган 2 млрд сўм кредитни “Ҳ.М.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб талон-торож қилган.
Поп туманида “С.С.” МЧЖ раҳбари М.Х. ва иш юритувчиси Ў.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан МЧЖга аёллар гўзаллик салони ва фитнес спорт тўгарагини ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредит эвазига харид қилинган спорт анжомлари ва жиҳозларини сотиб юборишиб, жами 1,2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.
Ғузор туманида эса фуқаро Р.К. яқин қариндоши Ш.Х.нинг номидан “Н.С.” деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиб, чорва молларини кўпайтириш ва йилқичилик фаолиятини амалга ошириш, зотдор отлар сотиб олиш ҳамда кўпайтириш учун банк филиалидан ажратилган 700 млн имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
183views0replies
0

Комментарии