Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда бир қиз бировнинг пластигини топиб олиб, ундаги салкам 60 млн сўмни ечиб олди

У сингиси билан бирга банкоматга бориб, таваккал қилиб пароль 7777 теришганда пластик очилган.

333views0replies
0

UzNews.uz

ИИВ Тергов департаменти хабарига кўра, 2022 йил 8 ноябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 21 ёшли А.А. Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, жорий йилнинг 7 ноябрь куни унга тегишли бўлган пластик картасидан 58 млн 984 минг сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноят опа-сингиллар, 27 ёшли З.Д. ва 18 ёшли З.М.лар томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.Д. ва З.М.ларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б” ва “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.Гумонланувчилар сўроқ қилинганларида аниқланишича, З.Д. мазкур пластик картани узи оператор бўлиб ишлайдиган “Малика” савдо мажмуасида жойлашган дўконидан топиб олган, кейинчалик эса топиб олинган пластик карта тўғрисида ўзининг синглиси З.М.га хабар берган.Шундан сўнг, улар, биргаликда банкомат олдига бориб, таваккал қилиб пароль тариқасида “7777” рақамини теришганликлари, шу тариқа пластик картани ҳимоя кодини билиб олиб, унда бўлган пулларини ечиб олишганликларини маълум қилишган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
333views0replies
0

Комментарии