Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюрди

Давлат раҳбарини "Париж-Орли" аэропортида Франция юқори мартабали расмий шахслар кутиб олди.

105views0replies
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
"Париж-Орли" аэропортида давлат раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Франция президенти билан учрашади. Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, жами 14 та муҳим ҳужжат имзоланади.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 22 ноябрь кунига мўлжалланган.
Ушбу мамлакат Парламентининг қуйи палатаси – Миллий йиғин раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув бўлиб ўтади.
Сўнг Шавкат Мирзиёев ва Президент Эммануэль Макрон музокара ўтказадилар.Давлат раҳбарлари Лувр музейи ва Араб дунёси институтига биргаликда ташриф буюриб, ўзбек халқи маданий меросига бағишланган, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар музейларининг энг ноёб экспонатларидан иборат йирик кўргазмалар билан танишади.
105views0replies
0

Комментарии