Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда 38 кишидан пул олиб, четга қочиб кетган шахс ушланди

Фоизсиз кредитга машина олиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул ундирган шахсга жазо тайинланди.

157views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон вилоятида автомобил сотиб олмоқчи бўлганларнинг ишончига кириб, 38 нафарини алдаган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди. Аниқланишича, Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи “тадбиркор” машина олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик билан шуғулланган. “Марҳамат авто олам” МЧЖни таъсис этиб, телеграмда 3 йилдан 5 йилгача бўлган муддатда фоизсиз ўзаро бўлиб тўлаш шарти билан автомобил олиб бермоқчи бўлган. Фуқаролар билан 34 млн 966 минг сўм, 29 млн 543 минг сўм, 33 млн 647 минг сумма миқдорида автомобил учун шартнома тузган.
У фуқароларнинг ишончига кириб, икки томонлама шартнома расмийлаштириб, ўз ҳаракатларини қонунийдек кўрсатган. Ҳаттоки, олинган пулларни тасдиқловчи квитанцияларни ҳам берган.
Шу тарзда фуқаролардан ҳар ой белгиланган суммада пул олиб турган. Пулларни эса шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, машина олиб бериш вақти келганда фирибгар хорижга қочиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан тезкор тадбирлар ўтказилиб, фирибгар Россия федерациядан олиб келинган.
Мазкур иш ЖИБ Жалақудуқ туман судида кўриб чиқилди. Фирибгарга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра судланувчига 6 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
157views0replies
0

Комментарии