• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 21 ноября 2022

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +23 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет мамлакатга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келаётганини маълум қилди.

404
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 21 ноябрь куни Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида фронтал булутли чизиқлар ўтишида бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 

Кундузи ҳаво ҳарорати +13...+15 даража, жанубда+18...+21 даража атрофида бўлади.

Сешанба кунидан бошлаб ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони +6...+8 даражага кўтарилади. Кундузи ҳаво ҳарорати сешанба куни +15...+17 даражага, сўнг эса+18...+20 даражага, баъзи жойларда +23 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида сешанбага ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғларда ёғингарчилик бўлади.

21-22 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Бугун ва эртага республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

404
0