Поиск
RUUZ

Общество

Маданий мерос агентлиги Бекободдаги Маданият саройи атрофидаги вазиятга изоҳ берди

Aгентлик маълумотларига кўра, супермаркет жойлашган Маданият саройи маданий мерос объекти эмас.

51views0replies
0

Facebook

Бекобод шаҳридаги Маданият саройи биноси “Havas” супермаркетига ижарага берилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати Тошкент вилоятидаги “Бекободсемент” корхонасига қарашли “Бекобод семент” маданият уйи биноси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан маданий мерос объекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаганини маълум қилди.
"Маданий мерос агентлиги ўз тизимидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, вилоятимиздаги маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширади", — дейилади агентлик баёнотида.
51views0replies
0

Комментарии