Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Давлат раҳбари Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашув ўтказади.
Лувр музейи ва Араб дунёси институтига ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий меросига бағишланган “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” ва “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмалари билан танишиш мўлжалланган.