• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 ноября 2022

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади

Кеча, 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилди.

518
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилди.

«Социс-А» экзитпол институтининг натижаларига кўра, Қасим-Жомарт Тоқаев 82,02 фоиз овоз тўплади.

Қозоғистон президенти бугунги кунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар жуда жадал ривожланиб бораётгани ва стратегик шериклик даражасига тўлиқ мос келишини таъкидлади, дейилади хабарда.

Президентлар Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бўлажак учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилди.

518
0