Поиск
RUUZ

Общество

Навоий вилояти солиқ идорасининг икки ходими пора билан ушланди

Икки ходим тадбиркордан $9 минг олаётган вақтда ушланган.

112views0replies
0

Видеодан кадр / Иллюстрация

Навоий вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий вилоят Давлат солиқ идораси ходимлари З.А ва Б.Ш.лар МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 10000 АҚШ доллари талаб қилиб, 2022 йил 18 ноябрь куни Навоий шаҳрида кимёвий ишлов берилган 9000 АҚШ долларини жамият раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан З.А ва Б.Шларга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.Жиноят иши юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида "Қамоққа" олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
112views0replies
0

Комментарии