Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда келин қайнонасини бошига ғишт бўлаги билан уриб ўлдирди

Келин ва қайнона ўзаро жанжаллашиб қолишгани сабабли қотиллик содир бўлган.

268views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 19 октябрь куни 19:30 атрофида Ургут тумани навбатчилик қисмига шу туманда яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, онаси С.М.нинг мурдаси ўз уйида тан жароҳатлари билан ётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Аниқланишича, марҳума С.М. келини М.А билан ўзаро келиша олмаганлиги натижасида гумонланувчи М.А. яшаш ҳовлисида ғишт бўлаги билан марҳума С.М.нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Олган тан жароҳати натижасида қайнона С.М. воқеа жойида вафот этган. Гумонланувчи М.А. отасининг яшаш уйига кетиб қолганлиги аниқланиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
268views0replies
0

Комментарии