• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 ноября 2022

Автомобилдан фойдаланиш учун ишончномаларни расмийлаштириш нархи арзонлашади

Сенат “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади.

549
0
my.gov.uz

Бугун, 19 ноябрь куни Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун кўриб чиқилди.

Унга кўра автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномалар, шунингдек, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қариндошлиги бўлмаган бошқа шахслардан ундириладиган давлат божи миқдори БҲМнинг 2 баробари — 600 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Маълумот учун, айни вақтда бу БҲМнинг 3 баробари - 900 минг сўмни ташкил қилади.

549
0