Поиск
RUUZ

Происшествия

Перу аэропортида йўловчи самолёт ўт ўчириш машинаси билан тўқнашиб кетди — қурбонлар бор

Учиш-қўниш йўлаги орқали ҳаракатланаётган самолётнинг ўт ўчириш машинаси билан тўқнашди. Самолёт ёниб кетган.

209views0replies
0

Kazakh24.info

Жанубий Aмерика авиакомпаниясининг LATAM самолёти Перу аэропортидаги учиш-қўниш йўлагида ўт ўчириш машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида ёниб кетди. Натижада ўт ўчириш машинасида бўлган икки киши ҳалок бўлди, дея хабар берди Aвиация хавфсизлиги бўйича консалтинги (viation Safety Consulting S.A.S.).
Ҳодисадан сўнг йўловчилар ўз вақтида эвакуация қилинган. Йўловчиларнинг ҳеч бири жиддий жароҳат олмаган.
Лима аэропорти учиш-қўниш йўлагидаги ҳодиса туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатганини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, LATAM Airlines Group — Жанубий Aмерика авиакомпанияси бўлиб, қитъанинг иккита энг йирик авиакомпанияси, Бразилия TAM Airlines ва Чилининг LAN Airlines бирлашиши натижасида яратилган.
209views0replies
0

Комментарии