Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда қурилиш бўлаётган жойда 16 туп турли қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3,5 млрд сўмни ташкил этмоқда.

144views1replies
0

Экология Қўмитаси

Экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Илтифот” маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объекти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланди. 
Ушбу ҳолат бўйича “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3 млрд 514 млн 200 минг сўмни ташкил этмоқда.
Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилди.
144views1replies
0

Комментарии