Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда аёл ўзи билан 3 нафар фарзандини каналга ташлади

Қайнонаси билан ўрталарида келиб чиққан оилавий келишмовчилик сабабли келин жаҳл устида ўзини ва фарзандларини каналга ташлаган.

377views0replies
-1

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган Қ.A. қайнонаси билан ўрталарида келиб чиққан оилавий келишмовчилик натижасида унга “аччиқ қилиб”, ўзини 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига ташлаб юборган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Туманнинг Янгиариқ маҳалласида жойлашган “Оқ-амур” номли ошхонада ишловчи фуқаролар томонидан улар сувдан чиқариб олинган.
Аниқланишича, фуқаронинг икки нафар фарзанди вафот етган. Ўзи ва яна бир фарзанди туман марказий шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб даволаниш учун шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд туман прокуратураси томонидан терговга-қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
377views0replies
-1

Комментарии