Поиск
RUUZ

Политика

Сенаторлар ўзбек-қирғиз чегараси ва Андижон сув омбори хақидаги қонунларни маъқуллашди

Ушбу ҳужжатларнинг қабул қилиниши чегаравий низолар келиб чиқишининг олдини олиш ва мамлакатларнинг миллий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

46views0replies
0

senat.uz

Бугун, 18 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муҳим икки томонлама шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқди.
Муҳокамада тегишли вазирлик ва идоралар, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, экспертлар ҳам иштирок этди.
Ялпи мажлисда сенаторлар “Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини батафсил муҳокама қилдилар.
Андижон (Кампиробод) сув омборидан биргаликда фойдаланиш минглаб фермер хўжаликларини сув билан узлуксиз таъминлашда ишончли кафолатлар яратади.
Бундан ташқари, мазкур ҳужжатларнинг қабул қилиниши трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона ва ўзаро манфаатли фойдаланишга хизмат қилиши, икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга имкон бериши таъкидланди.
Батафсил муҳокама якунлари бўйича Сенат мазкур қонунларни маъқуллаш тўғрисида қарорлар қабул қилди.
46views0replies
0

Комментарии