Корея Республикасида ўқ отиш спорти бўйича навбатдаги Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг охирги кунида ҳам ўзбекистонлик спортчилар шоҳсупага кўтарилишди, дея хабар бермоқда Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати.
Унга кўра, 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича микст дастурида Муҳаммад Камалов ҳамда Нигина Саидқулова жуфтлиги кумуш медал билан тақдирланди.
Ҳиндистон
Ўзбекистон
Корея Республикаси
Ушбу қитъа биринчилигида 17 мамлакатидан ташриф буюрган мерганлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 3 та кумуш медаллари билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди. Биринчи ўринни Ҳиндистон, иккинчи ўринни Корея Республикаси ва учинчи ўринни Ўзбекистон терма жамоаси эгаллади.