Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 3 йил ичида спорт муассасаларида салкам 30 млрд сўм "еб юборилди”

Масалан, Фарғона олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси жами 4,3 млрд сўм маблағни ўзига иш ҳақи сифатида ўзлаштирган.

249views0replies
0

Иллюстрация

Прокуратура органлари томонидан спорт соҳасига охирги 3 йил — 2019-2021 йилларда ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ўрганилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди. 
Унда 464 та спорт муассасаларида жами 27 млрд сўм зарар аниқланиб, унинг 10 млрд сўми ундирилди.
Қайд этилишича, ҳудудий спорт муассасалари томонидан 20 та ҳолатда 8 млрд сўмлик маблағлар иш ҳақи ва бошқа тўловлар сифатида ўзлаштириб олинган. Масалан, Фарғона олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси жами 4,3 млрд сўм маблағни ўзига иш ҳақи сифатида олиб, талон – тарож қилган.
Шунингдек, спорт муассасаларини қуриш - таъмирлаш ишларида 25 та ҳолатда 10 млрд сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган. Спорт жиҳозлари 8 та ҳолатда 4,2 млрд сўмга қиммат нархларда сотиб олиниб, маблағлари талон - торож қилинган.
Таъкидланишича, ўтказилмаган ўқув машғулот йиғинлари ўтказилганлиги ҳақида 10 та ҳолатда ҳужжатлар сохталаштирилиб, 4,3 млрд сўм маблағ ўзлаштирилган.
Қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 1 150 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 431 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди ҳамда 66 та жиноят иши қўзғатилди.
249views0replies
0

Комментарии