Skyline Towers нинг иккита асосий минорасининг қурилиши икки ой олдин якунланди. Энди меъморлар ва дизайнерлар бўш деворлар қандай қилиб юқори сифатли турар жой мажмуасига айлантирилганини намойиш қилмоқдалар.
Skyline Towers нинг асосий ғояси – бу клуб қават. Бу ерда аҳоли ишлаши ва дам олиш мумкин бўлган локациялар бор:
– Wi-Fi зонаси ва компьютерларга эга коворкинг;
– спорт жиҳозлари ва душ билан жиҳозланган фитнес-зал;
– болалар ўйин хонаси;
– тадбирлар учун конференц-холл ва кейтеринг учун умумий ошхона.
– спорт жиҳозлари ва душ билан жиҳозланган фитнес-зал;
– болалар ўйин хонаси;
– тадбирлар учун конференц-холл ва кейтеринг учун умумий ошхона.
Клуб қават бу ерда яшовчилар учун мутлақо бепул ва бегоналар учун ёпиқ.
Режалардан натижагача
Объектнинг дастлабки визуализацияси кўп нарсани ваъда қилган эди — натижа барча кутувларни оқлади. Қуйида холл, лифт, клуб қават ва шоурум-уйларининг суратлари келтирилган.
Пойдевордан томгача премиум даража
Skyline Towers энг юқори стандартларга мувофиқ қурилган. Материаллар — фақат импорт ва юқори сифатли: Россия арматуралари, немис опалубкалари ва 350 маркали бетон. Профессионаллар сизга бу юқори сифатли хомашё эканлигини тасдиқлайди.
Skyline Towers афзалликлари клуб қават билан чекланмаган. Томда ажойиб инфинити-бассейн бор. Бассейннинг чегараси йўқдек туюлади, лекин бунда у ҳатто болалар учун ҳам хавфсиздир.
Инфинити-бассейн ёнида қуёш шезлонг ва очиқ Wi-Fi зонаси бўлган лаунж-бар мавжуд. Бу ерда сиз кечки вақт дам олишингиз ёки куннинг ярмида иш муҳитидан қочиб кетишингиз мумкин.
Томга Японияда ишлаб чиқарилган Fuji лифти ёрдамида чиқишингиз мумкин. Ҳар бир подъездда 2 тадан лифт мавжуд. 2,3 метр баландликдаги кабина жуда кенг — 12 кишини сиғдира олади. Лифт тайёрланган материаллар бардошли ва ёнғинга чидамли. Шунингдек, лифт тизими узлуксиз қувват манбаига уланган.
Ёпиқ ҳовли ва ерости автотураргоҳи
Ички ҳовли қўриқланади ва бегоналар кира олмайди. Бу ерда ўзгача уч даражали лаунж-зона – шаршарали кузатув майдони бўлади. Очиқ ҳавода дам олиш учун беседкалар бўлиши кўзда тутилган. Кичкинтой резидентлар эса замонавий ва хавфсиз болалар майдончасида вақт ўтказиб, дўстлар орттириши мумкин
Автомобиллар ҳовлига кириб, дам олишга халақит бера олмайди. Лекин машиналар учун жой барчага етади: Skyline Towers да икки қаватли ерости автотураргоҳи кўзда тутилган. Автотураргоҳ ҳам ҳовли каби бутун сутка давомида қўриқланади ва видеокузатув олиб борилади
Тошкент марказидаги тинч туман
Skyline Towers Нукус кўчасининг иккинчи линиясида жойлашган. Трасса шовқини деразаларгача етиб бормайди, лекин жойлашув қулай бўлиб қолаверади. Пиёда етиб олса бўладиган яқинликда супермаркетлар, фитнес-заллар, болалар боғчалари ва мактаблар, тиббиёт марказлари, шунингдек, Миробод бозори мавжуд.
Яхши ҳаёт учун апартаментлар
Skyline Towers да майдони 53,9 кв.м. дан 104,5 кв.м. гача бўлган апартаментлар мавжуд. Янада кўпроқ майдонга эга бўлиш учун иккита хонадонни бирлаштириш мумкин.
Барча апартаментлар эркин планировкада берилади. Бу дизайн-лойиҳага мувофиқ хоналарнинг керакли ҳажмини танлаш орқали планировкани тўлиқ ўзгартириш мумкинлигини англатади.
Апартаментлар ҳақиқатдан ҳам кенг. Шифт баландлиги — 3 метр 40 сантиметр. Юқори шифтга қўшимча равишда, хонадонларда чиройли витраж деразалар ўрнатилган.
Хонадонларда барча коммуникациялар мавжуд — электр, сув ва газ. Иситиш газли, ҳар бир хонадонга олдиндан қозон ўрнатилади.
Клуб уйга ташриф буюриб, ушбу элита мажмуасида ҳаётни кўришингиз мумкин. Skyline Towers менежерлари барча ташриф буюрувчилар учун мажмуа бўйлаб экскурсия ўтказадилар.
Батафсил маълумотни +998 55 500-00-77 телефон рақами ва @skyline_towers Instagram-саҳифаси орқали олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида