Поиск
RUUZ

Экономика

Айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши яна 6 ойга узайтирилди — рўйхат

Шунингдек, президент фармони билан ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхатига буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

108views0replies
0

UzNews.uz

"Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинди. 
Фармонга кўра, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган қатор чоралар амал қилиш муддати 2023 йил 1 январдан 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди.
Шунингдек, импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланадиган товарлар рўйхати буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни (1101 00) позицияси билан тўлдирилди.
Шунингдек, фармонида келтирилган товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.
108views0replies
0

Комментарии