Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик спортчи қиз илк бор таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Мексикада ўтказилган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида Светлана Осипова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

46views0replies
0

МОҚ

Мексикада ўтказилаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида +73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ўзбекистонлик спортчи Светлана Осипова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, дея хабар бермоқда МОҚ.
Финал беллашувида Осипова исроиллик Дана Aрзанни 3 раундда (2:1) мағлубиятга учратди. Бу билан Осипова жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик таэквондочи қиз сифатида тарихда қолди.
46views0replies
0

Комментарии