Поиск
RUUZ

Происшествия

Ўзбекистонда 4 баллик зилзила содир бўлди

Ер силкиниши Қашқадарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида сезилди.

66views0replies
0

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида бугун, 17 ноябрь куни соат 19:40 да (Гринвич бўйича 14:40 да) зилзила содир бўлди. 
Эпицентр — Қашқадарё вилояти Ғузор тумани. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик — 20 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 379 километр жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Ғузор туманида 3-4 балл, 22 км.
Қамаши туманида 3 балл, 40 км.
Деҳқонобод туманида 3 балл, 43 км.
Қарши туманида 2-3 балл, 48 км.
Яккабоғ туманида 2-3 балл, 49 км.
Қарши шаҳрида 2-3 балл, 51 км.
Чироқчи туманида 2-3 балл, 58 км.
Нишон туманида 2 балл, 68 км.
Косон туманида 2 балл, 73 км.
Шахрисабз туманида 2 балл, 78 км.
66views0replies
0

Комментарии