Поиск
RUUZ

Общество

Сенат сайтини бузган йигитларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ишга нисбатан қўлланилган моддага кўра йигитлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

137views1replies
0

Видеодан кадр

Олий Мажлис Сенатининг расмий веб сайтига ҳужум уюштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди. 
Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув вақтида аниқланишича, 2022 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Норин тумани Улуғбек кўчасида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли М.Б. бошқалар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, ижтимоий тармоғи орқали киберҳужум уюштиришга оид материалларни кўришган.
Шундан сўнг, улар ушбу йўналишда ноқонуний хатти-ҳаракатларни ўзлаштириб олишиб 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатига тегишли бўлган www.senat.uz веб сайтига ҳамда бошқа бошқа сайтларга ноқонуний киберҳужумлар амалга оширишганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 278-2-моддаси 2-қисми “а” банди (Компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича келгуси тергов ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига қабул қилинган.
Қайд этилишича, тергов якунига кўра барча айбдорларга қонуний чора кўрилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, Киберхавфсизлик маркази ҳужумни уюштирган шахс Наманган вилоятида яшовчи 16 ёшли йигит экани аниқлангани ҳақида хабар бергандик
Маълумот учун, мазкур модда билан айбланганлар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
137views1replies
0

Комментарии