Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси бўйича Марказий Осиё давлатларини ортда қолдирди

Мамлакат Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни ортда қолдирди, аммо барибир 89-ўринни эгаллаб, инглиз тилини жуда паст даражада биладиган гуруҳга тушиб қолди.

70views0replies
0

Видеодан кадр / Иллюстрация

Education First халқаро таълим маркази томонидан тузилган инглиз тилини билиш даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 111 мамлакат ичида 89-ўринни эгаллади
EF English Proficiency Index (EF EPI) катталар ўртасида инглиз тилини билиш даражасини ўлчайди ва ушбу кўрсаткич бўйича мамлакатларни жойлаштиради. У 100 та мамлакат ва минтақадаги 2,1 миллион кишини синовдан ўтказишга асосланган.
Барча давлатлар тилни билиш даражасига кўра 5 тоифага бўлинган. Ўзбекистон 446 балл тўплаган ҳолда жуда паст кўрсаткичга эга давлатлар тоифасига кирди. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон энг яхши натижани кўрсатди: Қирғизистон 91 (442 балл), Қозоғистон – 99 (420 балл), Тожикистон – 106 (397 балл) ўринни эгаллади.
Пойтахтлар бўйича Тошкент жуда паст кўрсаткичли гуруҳга тушиб қолган бўлса, Остона ва Бишкек аҳолиси юқорироқ натижа кўрсатган.
Инглиз тилини жуда юқори даражада биладиган 13 мамлакат гуруҳида Европанинг деярли барча мамлакатлари. Голландия 661 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Сингапур (642 очко) ва Австрия (628 балл) учинчи ўринда.
70views0replies
0

Комментарии