Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентдан туриб терроризмни молиялаштирган йигит қўлга олинди

Суриядаги жангариларга "молиявий жиҳод" сифатида пул юборган тошкентлик йигитга суд ҳукми ўқилди.

190views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 1993 йилда Тошкентда туғилган фуқаро 2014 йилда ўқиш визаси билан Кореяга боради ва кейинчалик турли заводларда ишлайди.
2018 йилнинг ўрталарида эса интернет орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамоларининг “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” тўғрисидаги аудио-видео маърузаларини тинглаб, уларга хайриҳоҳлик билдиради ҳамда ақидапарастлик мазмунидаги материалларни атрофдагиларга тарқата бошлайди. 2020 йилда у Ўзбекистонга қайтганидан кейин ҳам ноқонуний ҳаракатларини давом эттиради.
Ҳатто “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти аъзоларининг виртуал даъватлари таъсирида, яқинларидан яширинча Сурияга кетмоқчи бўлади. Лекин, мақсади амалга ошмагач, жангариларни молиявий қўллаб-қувватлашни режа қилади.
Шу тариқа у 2021-2022 йиллар давомида ўзи ва бошқа маслакдошларининг жами 24 млн 222 минг сўм миқдоридаги маблағларини "молиявий жиҳод" сифатида халқаро пул ўтказмалари ва электрон иловалар орқали Суриядаги жангариларга юборади.
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан унинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо берилди. У ЖКнинг 2441, 2442 ва 1553-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
190views0replies
0

Комментарии