Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент кўчаларида беҳуда ёниб турган чироқлар ва реклама иллюминацияларини ўчириш бошланди

Электр энергиясини тежаш бўйича пойтахтда рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

216views0replies
0

t.me/toshetk

Кеча Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида электр энергияси энг кўп исроф қилинаётган ҳолатлар ҳақида маълумот бергани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча пойтахтда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" АЖ томонидан жойларда рейд тадбирлари ўтказилгани ҳақида маълум қилди.
Унга кўра, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан Тошкент шаҳрида электр энергияси сарфини 10 фоизга тежаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Бунга кўра, жамият тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларни электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида жойларда тарғибот–ташвиқот ва кечки рейд тадбирлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
216views0replies
0

Комментарии