Поиск
RUUZ

Происшествия

Хоразм ва Жиззахда 5 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Вафот этганларнинг 3 нафари вояга етмаган болалар.

48views0replies
0

UzNews.uz

Сўнгги ҳафтада мамлакатда ис газидан заҳарланиш оқибатида 5 нафар фуқаро вафот этди, дея UzNews.uz'га хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.
Аниқланишича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 19:30 атрофида Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган хонадонда ижара асосида яшовчи фуқаро Д.С 2001 йилда туғилган ва Р.Б.лар 2007 йилда туғилган хонадонида ўрнатилган қўлбола усулда тайёрланган иситиш қозонидан ажралиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Шу куни Урганч шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Яна бир ҳолат эса шу йилнинг 15 ноябрь куни Жиззах вилоятида содир бўлган. Соат 08:30 атрофида Жиззах вилояти Зарбдор тумани, Янгикент маҳалласида яшовчи фуқаро А.А. 1959 йилда туғилган, вояга етмаган набиралари О.А. 2008 йилда туғилган ва Ч.Т.лар 2010 йилда туғилган яшаш хонадонида қўл бола усулда тайёрланган иситиш мосламадан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги аниқлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
48views0replies
0

Комментарии