Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда беҳуда ёнаётган кўча чироқлари ва реклама иллюминациялари тўлиқ ўчирилиши режалаштирилмоқда

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида электр энергияси энг кўп исроф қилинаётган ҳолатларни айтди.

335views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 16 ноябрь куни АОКАда истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан тўлақонли таъминлаш ва бу борадаги муаммолар, олдинда турган долзарб вазифалар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев исроф бўлаётган электр энергияси ҳақида сўз юритди.
"Тежамкорликни ўзимиздан бошлашимиз керак. Ҳар биримиз тежамкорлик ҳақида қайғурмас эканмиз, бу масала ўз ечимини топмайди. Вилоят марказлари ва пойтахтда электр энергияси энг кўп исроф қилинади. Мана шу йўналишда янги иш тартибини жорий этдик. Маълум бир соатдан сўнг, беҳуда ёнаётган кўча чироқларини барчасини 100 фоиз ўчириш, Маълум бир соатлар оралиғида реклама иллюминацияга сарфланаётган электр энергиясини тўлиқ тўхтатиш ва мана шу иқтисод қилинган энергияни чекка ҳудудларга етказиш назарда тутилган.
Исроф қилиш мавзуси электр энергияси узлуксиз етказиб берилаётган ҳудудларда жуда долзарб. Чекка ҳудудларда буни қадрига етгани учун одамлар исроф қилмайди. Исрофни йўқотиш ва беҳуда ёнаётган чироқларни ўчириш масаласи бўйича Энергетика вазирлиги тасарруфидаги барча корхоналарни биз бунга жалб қилганмиз. Бизни энг қийнаётган масала бино иншоотларни иситиш. Қаердадир табиий газ билан, қаердадир электр энергияси билан беҳуда иситиш ҳолатлари ҳам жуда кўп. Мана шунга қарши курашишимиз керак", — деди Шерзод Хўжаев.
335views0replies
0

Комментарии