• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 ноября 2022

Тошкентда 10 ой ичида 220 нафар гўдак нобуд бўлди

Ўлим ҳолатлари юзасидан 65 нафар тиббиёт ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган.

723
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 10 ойи давомида 220 нафар гўдаклар ўлими қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Улуғбек Мамаражабов маълум қилди.

Қайд этилишича, гўдакларнинг ўлими ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57 тага камайган.

Ҳар бир ўлим ҳолати тиббий кенгашда муҳокама қилиниб, натижаси бўйича 65 нафар тиббиёт ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган.

Барча гўдаклар ўлими бўйича туман прокуратуралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланмоқда.

Шаҳар прокуратура органлари томонидан ушбу йўналишда ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижаси бўйича жами 53 та тақдимномалар киритилган ҳамда натижаси бўйича 176 нафар тиббиёт ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган.

723
0