• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 ноября 2022

Бухорода бошланғич синф ўқувчиларини калтаклаб дарс ўтган ўқитувчи ишдан бўшади

Аввалроқ, мазкур ҳолат акс этган видео тарқалганди. ХТВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

562
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Бухоро шаҳридаги 4-мактабда мактаб ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклаб дарс ўтаётгани акс этган видео тарқалганди. 

Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, ўқитувчи ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган.

Ушбу ҳолат Бухоро вилоятида фавқулодда вазият сифатида баҳоланиб, шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев раҳбарлигида халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида “ЗООМ” орқали йиғилиш ўтказилиб, бу ҳолат кенг муҳокама қилинган.

Ўқитувчиларнинг педагогик маданиятини ошириш ва бундай хунук ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий топшириқлар берилди.

Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.

562
0