• 12 141 сум
    17.53
  • 14 053 сум
    -41.54
  • 149 сум
    0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 141 сум
    17.53
  • 14 053 сум
    -41.54
  • 149 сум
    0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 ноября 2022

Сурхондарёда бир нечта эркаклар бўрини дарахтга илиб, терисини шилишди — видео

Бўрини қийноққа солган шахс жаримага тортилди.

1055
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда номаълум шахслар томонидан бўрининг териси шилиб олинаётгани акс этган видеомурожаат эълон қилинган эди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. 

Ўрганиш давомида ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани "Сангардак" маҳалласида яшовчи Т.Ф. томонидан содир этилгани маълум бўлди.

Т.Ф. бу ҳаракати билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси ва “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 17,27-моддалари талабини бузганлиги сабабли унга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.

1055
0