Поиск
RUUZ

Общество

“Свет” ярим ёки бир соатдан кўп ўчса, сабаби ўрганилиб, камчиликларга йўл қўйган масъулларга чора кўрилади

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр таъминотидаги узилишлар бир соатдан ошган ҳудудларда масъулларга чора кўрилишини маълум қилди.

271views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 16 ноябрь куни АОКАда Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилган ҳамда аҳолини ёқилғи-энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлмоқда. 
Анжуманда сўз олган Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг айтишича, қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганилади. Керак бўлса, камчиликларга йўл қўйган масъулларга чора кўрилади.
Хатоларимиз бор, биз буни тан оламиз. Ишлаб чиқариш соҳаларида йўл қўйган камчиликларимиз бор. Шу боис, биз аҳолидан тежамкор бўлишини сўраймиз, ўзимизни оқламоқчи ҳам эмасмиз”, — деди у.
271views0replies
0

Комментарии