Поиск
RUUZ

Общество

Президент Ўзбекистонда тадбиркорлик учун энг қулай муҳит яратиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берди

Ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги қоғоз ҳужжатларни сақлаш бекор қилинади ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри жорий қилинади.

250views0replies
0

president.uz

Кеча, 15 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевга тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди. 
Аввалроқ, президент фармони билан тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш воситалари аниқ белгиланди.
Маълум қилинишича, тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестрини жорий қилиш мўлжалланган. У икки босқичда шакллантирилиб, 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади. Бу реестрга киритилмаган талаблар бўйича тадбиркорга нисбатан жавобгарлик белгилаш тақиқланади.
Илгари амал қилган тартибга кўра, юридик шахснинг иш ҳақлари ва бошқа даромадлари, улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳужжатлар 75 йил давомида қоғоз ҳолида сақланиши керак эди.
Улар солиқ идоралари базасида борлиги учун, янги фармон билан уларни қоғозда сақлаш бекор қилинди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўзларининг ички бухгалтерия бирламчи ҳужжатларини ахборот тизимлари орқали тузганда, уларни қоғоз шаклида юритишдан озод этилди. Бу ўзгаришлар натижасида 587 мингта корхона қоғозбозликдан қутулиб, иши енгиллашади.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб солиқ органларига молиявий ҳисоботларни ҳар чоракда тақдим қилиш, 9 хил статистика ҳисоботларини топшириш амалиёти бекор қилинади.
Давлат раҳбари мутасаддиларнинг ахборотини тинглаб, ушбу фармон ижросини самарали ташкил этиш, мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини юритишни соддалаштириш, қулай бизнес муҳитини яратиш ишларини изчил давом эттиришга кўрсатма берди.
250views0replies
0

Комментарии