Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳридаги 3,3 гектар ер 23 млрд сўмга сотилди

Тадбиркор E-auksion.uz орқали ерни сотиб олди. У ушбу ер участкасида қурилиш саноати корхоналарини қуриши мумкин.

146views0replies
0

E-auksion.uz

Тошкент шаҳри Янги ҳаёт тумани Тошкент МФЙ "Янги ҳаёт" индустриал технопарки ҳудудида жойлашган бошланғич нархи 14,9 млрд сўм бўлган 3.33 гектар ер майдони ауксион савдолари натижасида 23,2 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда E-auksion.uz платформасида маълум қилинди. 
Қайд этилишича, ушбу ер участкаси бугунги кунга қадар 8 марта ауксион савдоларига чиқарилган бўлиб, бугун ўтказилган ауксион савдосида 3 нафар талабгор иштирок этди. Савдо натижаларига кўра, "АЛМЕРРО ГРОУП" МЧЖ ғолиб деб топилди.
Ғолиб Президентнинг ПФ-153-сонли фармонига кўра, оператор хизмат ҳақи учун етарли маблағни тўлади. Тадбиркорга қолган тўловларни 12 ой давомида бўлиб тўлаши имконияти берилади. Ғолиб ушбу ер участкасида қурилиш саноати корхоналарини қуриши мумкин.
146views0replies
0

Комментарии