Поиск
RUUZ

Общество

Бир қатор ҳудудларда салкам 4,5 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Жумладан, Сирдарёда 1,5 тоннага яқин истеъмолга яроқсиз эчки ва мол гўштларини Тошкентга сотиш учун олиб келаётганлар ушланди.

20views0replies
0

Прокуратура департамент

Прокуратура департаменти хабарига кўра, Қибрай туманида А.Т. ва У.Х. истеъмолга яроқсиз 2 200 кг товуқ гўштини консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланган. 
Сирдарё туманида “Сирдарё” ЙПХ масканидан Б.Э. Cobalt’да Б.У.га истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 309,1 кг эчки гўштини, Гулистон туманида эса О.С истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 961 кг қорамол гўштини ўзининг бошқарувидаги Nexia’да Тошкентдаги мижозларга етказиб бериш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.
Шу каби, Тошкентнинг Яккасарой туманида фуқаро 22 дона истеъмолга яроқсиз 612 кг гўштни Cobalt’да, Чилонзор туманида Ш.Э. Damas’да истеъмол учун яроқсиз бўлган 170 кг қорамол гўштини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Қўқон шаҳрида О.А. ўзига тегишли гўшт ва колбаса маҳсулоти ишлаб чиқариш цехида ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз, истеъмолга яроқсиз жами 240 кг қорамол ва товуқ гўштини муомалага киритиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
20views0replies
0

Комментарии